Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови киритилади

Маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови киритилади


Сенатнинг 28-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасига иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси тўғрисида парламент сўровини юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Мажлисда мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастури асосида 2021 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Хусусан, ўтган йили 2 мингдан ортиқ лойиҳа доирасида жами 24,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, амалда 1 938 та лойиҳа ишга туширилган, натижада 30,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 254 турдаги 411 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб, 12 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Муҳокамалар жараёнида амалга оширилган лойиҳалар доирасида сув ташувчи юк машинаси, бурғилаш насоси, кичик қувватли электр моторлар, ультра товушли сув ўлчагичлар сингари маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, сенаторлар маҳаллийлаштириш дастурини таъминлашда айрим муаммоларга ҳам эътибор қаратди.

Маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги импорт хомашё ва материалларга юқори даражада қарамликни юзага келтириб чиқармоқда. Натижада маҳсулот нархи ошиб, аҳолининг харид қобилиятиига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жумладан, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастурига киритилган
1,9 трлн сўмлик 115 та лойиҳа ишга туширилмаган, 203 та лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш режаси бажарилмаган.

“Ўзавтосаноат” АЖ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК, “Ўзтўқимачиликсанаот” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг, ҳудудлар кесимида эса Хоразм, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд вилоятларининг маҳаллийлаштириш режалари ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Бундан ташқари, www.cooperation.uz электрон портали орқали қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, юқори нархларда харидларни амалга ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи субъектлар бўлмаган ҳамда импорт товарларини электрон кооперация биржасида сотиш ҳолатлари аниқланган.

Муҳокама якунида иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенатнинг қарори қабул қилинди.

www.senat.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031