Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг конституциявий-ҳуқуқий асослари

Мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг конституциявий-ҳуқуқий асослари


Айнан шу мавзуда жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали томонидан илмий семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали талабалари ва тингловчилари иштирок этди.

Тадбирни ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали директори, юридик фанлар доктори, профессор Аброржон Отажонов кириш сўзи билан очиб берди ва модератор – давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Улфат Шоназаров олиб борди.

Семинарда ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори, профессор Омонбой Оқюловнинг “Конституциявий ислоҳотлар жараёнида мулк ҳуқуқи дахлсизлигига нисбатан ёндашувлар”, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахоновнинг “Янги Ўзбекистонда мулк дахлсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалалари”, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Муродилжон Баратовнинг “Янги Ўзбекистон шароитида давлат мулк шакли ҳуқуқий мақоми: ҳолат ва истиқболлар” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Ф.Отахонов ўз маърузасида мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда:

биринчидан, хусусий мулк дахлсизлиги ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатлаш борасидаги институционал ва маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ҳамда бу борада қонун устунлигини таъминлаш;

иккинчидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини шаффоф тарзда хусусийлаштириш механизмларидан, энг аввало, хусусий инвесторларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида фойдаланиш ҳамда ерларни аукционга чиқаришда уларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилма ва бошқа зарурий шароитларни яратиб бериш;

учинчидан, давлат иштироки сақланиб қолаётган товар ва хизматлар бозорини эркинлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга хусусий секторнинг кириб келиши учун шароит яратиш, монополияга қарши ваколатли органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;

тўртинчидан, “тартибга солувчи гильотина” усулини манзилли қўллаш орқали имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқ ва устунликларни бекор қилиш каби таклифларни келтириб ўтди.

Семинар баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан асослантирилган жавоблар олдилар.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031