СУДЛАРДА МОДДИЙ ВА ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

СУДЛАРДА МОДДИЙ ВА ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

2025 йил 20 майда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан “Судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари: назария ва амалиёт” мавзусида илмий конференция ўтказилди.

Тадбирда Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича магистратура тингловчилари иштирок этишди.

Конференциянинг мақсадиЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридагиСудьялар олий мактабида илмий тадқиқот олиб бораётган докторант, мустақил изланувчилар ва магистратура тингловчиларини диссертация ҳимоясига тайёрлаш ва илмий салоҳиятини оширишдан иборат бўлди.

Тадбирни Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди, доцент Дилшод Исраилов кириш сўзи билан очди.

Конференцияда Судьялар олий мактаби Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов модераторлик қилди.

Илмий конференцияда Судьялар олий мактаби кафедра мудирлари – юридик фанлар доктори, профессор Илхом Насриев “Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг айрим масалалари”, юридик фанлар доктори, профессор Ботир Самарходжаев “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олишнинг қонунчилик асослари”, юридик фанлар номзоди, доцент Собир Холбаев “Кластерлик фаолиятида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар: назария ва амалиёт” каби мавзуларда маъруза қилдилар

Шунингдек, конференцияда Судьялар олий мактаби таянч докторанти Ирода Алимарданова “Таълим ва илмий мақсадлар учун асарлардан эркин фойдаланиш” ва мустақил изланувчиси Азизхон Пўлатов “Ўзбекистонда истиқлол йилларида гувоҳ, жабрланувчининг процессуал ҳолатини такомиллаштириш билан боғлиқ амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва унинг аҳамияти” мавзуларида тадқиқот ишлари натижалари билан ўртоқлашдилар.

Шундан сўнг Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари “Санация ҳуқуқий институтини такомиллаштириш масалалари”, “Иқтисодий судлов ишларини юритишда преюдицияни қўллашнинг зарур шартлари ва чегаралари”, “Васият буйича ворисликни такомиллаштириш масалалари”, “Фуқаролик ишлари бўйича судларда электрон одил судловни амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари”, “Дастлабки эшитув” институтининг маъмурий судларга жорий этилиши”, “Маъмурий судларда иш юритишни тўхтатиб туришнинг ўзига хос хусусиятлари” каби долзарб мавзуларда маърузалар қилдилар.

        Тадбир якунида конференция натижалари муҳокама қилинди ва илмий хулосалар шакллантирилди.

Конференция илмий изланишлар ва амалиёт ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, тадқиқотчиларнинг фикр алмашиши ҳамда замонавий ҳуқуқий ислоҳотлар юзасидан ўзаро билим ва тажриба алмашиш учун самарали платформага айланди.

Тадбир якунлари бўйича маъруза ва тезислар тўплам шаклида нашр этилиши режалаштирилди.


Мавзуга оид бошқа хабарлар