Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Эрон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Эрон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди


Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган майдонда Эрон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Икки мамлакат етакчилари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Эрон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул олдидан ўтиб, ҳарбий хизматчиларни қутладилар. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари қатнашди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланди.

www.president.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930