Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифаси юклатилди

Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифаси юклатилди


Салом Исматович Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Салом Самадов 2023 йил февраль ойидан буён бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

У 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулло Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2017−2018 йилларда бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил октябрдан 2022 йил августига қадар Тошкент вилояти прокурори бўлган, сўнгра Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига ўтган. 

www.gazeta.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930