Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда


  Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар самарасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

  Унда республика миқёсидаги олий таълим муассасаларининг 35 ёшгача бўлган ёш раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчи (стажёр тадқиқотчи, докторант)лари, марказий студиядан 150, ҳудудлардаги студиялардан 1000 га яқин киши иштирок этди.

  Тадбирни Жамғарма раиси, техника фанлари доктори, академик Оқил Салимов кириш сўзи билан очиб берди.

  Асосий маърузачи – Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари инъикоси сифатида инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда” мавзуида маъруза қилди.

  Жумладан, “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган давлат сиёсати, бу борада кейинги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Тараққиёт стратегиясидаги устувор йўналишлар бўйича белгиланган истиқболли амалий вазифалар, шунингдек, одамларнинг дарду ташвишларини бевосита ўрганиш ва муаммоларни манзилли, тезкор ва ижобий ҳал қилиш, кучли ижтимоий ҳимоя тизими, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги жаҳонда ўхшаши йўқ миллий амалиёт ҳамда бу борадаги натижалар ҳақида ҳаётий мисоллар ва таҳлиллар асосида атрофлича сўз юритди.

  Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930