Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди

Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди


Жорий йил 30 март куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеясининг (ПА) ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳукуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) билан ҳамкорликда “Парламентда гендер тенгликни таъминлаш: аёллар ва эркаклар манфаатларини таъминловчи институтларни ўзгартириш” мавзусида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ЕХҲТга аъзо давлатлар миллий парламентлари аъзолари, парламент хизмати вакиллари, сенатор ва депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, гендер масалалари бўйича маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Мулоқотда гендер тенгликни таъминлашда парламентлараро янги ёндашувлар, ушбу соҳадаги илғор тажрибалар кенг муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2022 йилда ЕХҲТ минтақаси иштирокчи давлатлар парламентларида аёлларнинг иштироки даражасига юқори даражага эришган. Хусусан, ЕХҲТ минтақасидаги ўртача кўрсаткич (30,4%) жаҳон ўртача кўрсаткичидан (26%) юқори даражани ташкил қилади.

Тадбирда гендер тенгликни таъминлаш, айниқса қонун чиқарувчи органларда тажриба алмашиш, шунингдек, БРМни илгари суриш ва норматив, парламент назорати ва гендер тенглиги соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни амалга оширишдаги ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди.

Шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси, Демократик институтлар ва инсон ҳукуқлари бўйича бюроси томонидан тайёрланган “Парламентда гендер тенгликни таъминлаш: ЕХҲТ минтақаси давлатлари парламентлари учун қўлланма” тақдимоти намойиш этилди.

Мазкур мулоқот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда аҳамиятли эканлиги, шу жумладан, парламент сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини ошириш учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши билдирилди.

www.senat.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930