УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ 

Устоз Отабой Эшонович Эшонов 35 ёшларида юридик фанлар доктори ва профессор илмий унвонига сазовор бўлганлар ҳамда 44 ёшларида Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзолигига сайланганлар. Улар 30 дан ортиқ юридик фанлар номзоди ва доктор шогирдларни тайёрлаганлар. Менинг отам - Билолиддинхон Хожитўрахонович Самархўжаев - шулар қаторидан ўрин олганлар. Отабой Эшонович ва Билолиддинхон Хожитўрахонович нафақат устоз-шогирд, балки ота-ўғилдек қадрдон бўлиб қолишган.

Шахсан мен болалик ва ўсмирлик давримда Отабой Эшонович билан асосан бизнинг хонадонимизда бўлиб ўтган мулоқотларни яхши эслайман.

1986 йил 22 февраль -отам Билолиддинхон Хожитўрахонович оламдан ўтган кунида - хонадонимизга таъзия билдириш учун келган Отабой Эшоновичнинг тинимсиз йиғлаганлари менинг қалбимда чуқур из қолдирган. Уларни юпатиш сира мумкин бўлмаган — шу даражада улар учун бу катта йўқотиш бўлган. Ана шу вақтда улар ўртасидаги ота-ўғилдек устоз-шогирдлик риштаси нақадар чуқур эканлигини англаганман. Отам устозларини жуда ҳурмат қилар эдилар.

Отабой Эшонович оламдан ўтганларидан кейин биз Баходир ака ва Шоирахон опа билан доимо мулоқотда бўлиб келмоқдамиз. Биз учун мураккаб ва оғир кунларда улар оиламизга кўрсатган қўллаб-қувватловлари учун онам — Раънохон Ёқубовна, опам — Гўзалхон, синглим Шоирахон ва мен улардан жуда миннатдормиз. Бу биз учун жуда қадрли ва муҳимдир.

Алоҳида айтиб ўтиш керакки, синглимнинг исмини отам Шоирахон-опага бағишлаб қўйганлар. Шоирахон Эшонова: “Кичик қизлари туғилганида Билолхўжа ака адамга: ‘Домла, сизнинг суюкли, эрка қизингиз Шоирахонга ўхшаб, қизим ҳам менга эрка бўлиб юрсин’, деб исмини Шоирахон қўйдим”, — деб айтган эканлар.

Ўйлайманки, ҳозир мен баён қилиб берадиган ҳаётий ҳодиса маълум маънода тарихий воқеадир. Гап шундаки, 2017 йил 22 январь куни, биз Мухидин Саидазимович Саидахмедов билан биргаликда, Баходир Отабоевич Эшонов таклифига биноан уларнинг оилавий тадбирида қатнашдик. У ерда биз Санжар Ахмеджанович Якубов, Бўритош Мустафоевич Мустафоев, Зайниддин Мухиддинович Исломов ва Баходир аканинг қариндошлари ва яқинлари билан учрашдик.

Мен ҳозиргача Баходир аканинг нақадар камтар инсон эканлигига ҳайратда қоламан. Гап шундаки, улар мени бу тадбирга таклиф қилганларида: “Отабой Эшонович хотирасига бағишлаб тадбир ўтказяпмиз -унда бирга бўласиз”, деган эдилар. Мен ва бошқа таклиф қилинган шахслар ҳам ўша тадбирда иштирок этиш учун ҳозир бўлдик. Аслида эса ўша куни Баходир Отабоевичнинг ўзларини 70 ёшлик юбилейлари нишонланаётган экан. Бу ҳолатни таклиф қилинган меҳмонлар тадбир давомида ва бироз вақт ўтгандан сўнг билиб қолишди. Шу туфайли, тадбирда Отабой Эшонович ҳақида кўп фикрлар билдирилди ва, албатта, уларнинг оила аъзолари, хусусан, Баходир ака ва Шоирахон опа тўғрисида самимий ва илиқ сўзлар айтилди.

Ҳозирги кунда Бўритош Мустафоевич, Зайниддин Мухиддинович, Санжар Ахмеджанович, Мухидин Саидахмедовлар орамизда йўқ, афсуски…

Мен бундай ишни олдин амалга оширмаганман, яъни, нимагадир, уларни хар биттасини ушбу тадбирда билдирилган фикр ва тилакларини бошидан охиригача смартфон камераси ёрдамида видеотасвирга тушурганман. Шу боис уларни иложи борича оригиналҳолда ифода этишни мақсадга мувофиқ деб топдим. 

Санжар Якубов:


Отабай Ишановича я знаю с 1951–1952 годов, когда был студентом Ташкентского государственного юридического института. Он приехал к нам после защиты докторской диссертации. До этого защитила диссертацию Хадича Сулейманова. Отабай Эшанович преподавал нам дисциплину «История государства и права». Мы тогда удивлялись объёму его знаний и тому, как много он давал студентам.

           После окончания института в 1953 году меня направили работать в адвокатуру. В прокуратуру не взяли, в суд не взяли, туда не взяли, сюда не взяли. В то время мой отец был «халқ душмани», «враг народа». Я пошёл в адвокатуру. В 1956 году отца полностью реабилитировали, восстановили его членство в партии.

В 1957 году, примерно в июне–июле, в газете «Правда Востока» объявили приём в аспирантуру Академии наук Узбекистана. Приём касался юристов, историков, экономистов, медиков и других специалистов. В тот год набор составлял примерно 300 аспирантов с направлением в центральные вузы — Москву, Ленинград, Киев, Харьков и др.

Мы вместе с другими сдали документы. Вместе со мной их подали Ходжи-Акбар Рахманкулов, Гафур Абдумаджидов, Пётр Елисеев.

В конце августа мы поехали и сдали экзамены. В октябре 1957 года нас зачислили в аспирантуру юридического факультета Ленинградского государственного университета по кафедрам: гражданского права — Рахманкулов Х.-А.Р., гражданского процесса — я, уголовного процесса и криминалистики — Абдумаджидов Г.А.

Во время обучения в аспирантуре в Ленинграде к нам из Академии приезжали проверять, как мы учимся. Хадича Сулейманова приезжала один раз. Ваш отец приезжал два раза. Тогда проходило наше общение, проводились совместные культурно-просветительские мероприятия.

После окончания аспирантуры мы вернулись в Институт философии и права, работали младшими научными сотрудниками. Все мы защитились. Я должен отметить отношение Отабай Эшановича к молодым кадрам. После того как мы защитились, по приказу директора Института Эшанова Отабая Эшановича мы сразу стали старшими научными сотрудниками.

В Институте философии и права АН РУз Отабай Эшанович проделал огромную работу. Был выпущен трёхтомник «История государства и права Узбекской ССР». Это было солидное, впервые в истории подготовленное издание. Были изданы монографии «История советского государства и права Узбекистана» (отв. ред. Х.С. Сулейманова и О.Э. Эшанов, 1958 г.), «Вопросы совершенствования законодательства Узбекской ССР» (редколлегия: Ахмедов Г.А., Эшанов О.Э., Рахманкулов Х.-А.Р., Уразаев Ш.З., 1970 г.).

Может быть, я говорю о вещах, которые не всем интересны, но для меня это — моя жизнь. Менинг ҳаётим.

Отдел права Института философии и права АН РУз подготовил много трудов. В 1969 году Отабай Эшанович издал книгу «Бухарская Народная Советская Республика».

Вот так мы работали. Отабай Эшанович всегда активно помогал молодым. Это человек, каких мало в науке Узбекистана. Он подготовил очень много молодых учёных.

Вот такая была жизнь. Я с благодарностью вспоминаю Отабай Эшановича.

Ещё один момент. 1992 год. У меня есть автореферат Шоирахон Отабековны Эшановой — она тогда принесла работу на тему «Нормы шариата и их применение казийскими судами в Средней Азии до 1924 года». То есть преемственность в науке продолжается, так же как и у Баходыра. Поэтому ты должен и дальше продолжать научную деятельность. Практическая деятельность — это хорошо, но наука есть наука!

Может быть, я говорю слишком много. Кечирасизлар! Кечирасизлар! Но не сказать этого я просто не мог. Отабай акага ўхшаган устозлар, домлалар жуда кам!

Его имя останется с нами навсегда!

Баходир! Хочу сказать тебе большое спасибо за то, что ты организовал этот день памяти. Нужно издать книгу о нём. Нас осталось совсем мало. 

Бўритош Мустафоев:

Мен Санжар Ахмаджанович Якубовни тарихий китоблар, ҳужжатларга асосланиб Отабой Эшонов ҳақида гапирганда жуда тўлқинландим.

Мен ҳам 1966-1971 йилларда Тошкент давлат университети юридик факультетида ўқиганман.  Отабой Эшонов менга “Давлат қурилиши тариҳи” фанидан дарс берганлар. Шунда: “Болаларим, учта ҳокимият бўлади. Биттаси қонун чиқарадиган, иккинчиси – уни ҳукумат дейди - уларни бажарадиган, учинчиси - суд ҳокимияти”. Қайси қайсинисига ҳисобдор, нима эканлигини батафсил тушунтириб берганлар.

Ўша йиллардаги домлалар (хозирги домлаларни ҳеч қачон пастга урмаган ҳолда айтаман) шунақа тилло эдилар. Мен энди қишлоқдан келганман университетга. Дадангиз ўзбек тилида дарс беряптилар: “Болаларим, 96 варақли дафтар олиб олинглар, нима айтсам шуни ёзиб олинглар. Эртага олти ойми, беш ойдан кейинми имтиҳон келадику, шу дафтарни кўтариб олдимга кирсанг бўлади. Билетни оласан, яна кўзимни олдида шу дафтардан менга жавоб берсанг бўлди. Баҳо қўяман. Мен буни сизларга рис тилидан ўзбек тилига ағдарганман, Сизлар рис тилини билмайсизларку”. Тўғрида билмаганмиз ҳақиқатдтан ҳам. “Анови библиотекага тушушингиз мумкин, китоблар рус тилидада”...  Ана шундай одам эди дадангиз.

Ўша йилларда мени ўқитган ҳамма домлаларимдан розиман. Ўтиб кетдилар жойлари жаннатдан бўлсин. Расулов домла, Мухиддинов домла, Бакиров домла, Фуад ака Сайфуллаев, Холида  Саматова ҳаммасидан розиман. Энди бир сўм биздан сўраганини билмаймиз. Бозорни айланиб келинглар бўлмаган.

Шуни ёзиб олинглар, шу дафтар билан келинглар. Ўзимни  бешга,  қизил дипломга ўқиган демайман. Қийин эди менга, қишлоқ боласига. Лекин халол эди анови “уч” ҳам. Ўша учун дадангиз, эслаганим, ҳозир эслай олмаганларим дадангиз билан ўқитганлардан миннатдорман. Ўша одамлар ҳозир шу ерга келиб ўтиришимга фундамент қўйган. Келажагимни, тақдир пешонамда ёзилган нарсани йўлга соварганидан мен шу домлалардан миннатдорман, шу жумладан сизнинг дадангиздан ҳам.

Ўзингиз билан ўртоқмиз, дўстмиз. Хали бу идорада, хали у идорада бирга ишлашдик. Сиздан Конституция суддагиларнинг ҳам ҳаммаси рози. университетдагилар ҳам, Олий судда ишладим,  у ердагилар ҳам Сиздан рози. Депутат бўлдингиз, депутатлик корпусида ҳам бирга ишлашган эдик. Шунақа бир тарбияли одам, шунақа бир одобли одам, бировнинг юрагини хеч қачон оғритиб гапирмагансизда. Мен шундай тушунаман. Сизга соғлик тилайман. Умирингизга умр, юзга киринг. Отам айтарди: “Худо раҳматли, Худодан тоғдай сўрасанг, қирдай беради”. Кейин яна Худодан сўраймизда, олдин юзга кириб олинг.

Зайниддин Исломов:


Бўлган тарихни мен сизларга айтиб бераман. Бир куни Отабой Эшоновнинг ёнида аспирант турган экан. Қорақалпоғистондан аспирант. У “Совмин Қорақалпоғистон ишлари бошқарувчиси” эди. Исми — Олимбой Раджапов.

Отабой Эшонович мендан сўрадилар:

— Қорақалпоққа борасанми?

Мен:
          — Бораман, — дедим.

Қорақалпоқ қаерда эканини ўзи билмасдим. Тошкентдан бирон жойга чиқмаганман. Эски Жувадан у ёғига ўтмаганман.

Домла яна сўрадилар:

— Олимбой болани олиб кетасанми? Қорақалпоқда ишлатасанми?

— Майли, — деди.

Аспирантлар домла нима деса ҳам “хўп”, “хўп”, “хўп” дейишарди.

Домла кулиб:

— Лекин ҳар хил иш берсанг, ўзинг ўйлагандан аъло бажаради. Ўзинг ўйлаган бичимдан ҳам аъло қилади. Барча ишни ҳал қилиб беради. Лекин битта иш берсанг, сени ҳам, ўзини ҳам шарманда қилади, — дедилар.

Олимбой ҳайрон бўлиб:

— Қайси иш экан? — деб сўради.

— Пуллик иш бермагин, — дедилар. — Бу ўзининг пулими, давлатнинг пулими, бировнинг пулими фарқига бормайди. Ҳаражат қилаверади. Кейин ўзи ҳам безовта бўлиб юради.

Мен ўшанда кассир бўлиб ишлаганман. Кассада камомад чиққан эди. Шундай қилиб домла унга характеристика бердилар. Олимбой кулиб, ўзларининг ёнидан билет олиб, мени олиб кетди.

“Совмин ишлари бошқарувчиси” уйида туриб, ўша ерда озгина ишлаб турдим. Бир ойдан кейин дачадан жой беришди.

Мен айтмоқчиманки, Отабой ака бағрикенг инсон эдилар. Ҳақиқий олим эдилар. Қандай тезис олиб келсангиз, албатта ўзгартириш киритиб берардилар. Кейин — инсонпарвар эдилар. Одамларни ҳурмат қилардилар, шогирдларини аяр эдилар, гап тегмасин дейишарди.

Менинг фан номзодлик ҳимоямда ҳам Малик Ҳакимович қаттиқ танқид қилдилар. Кейин эса домла Малик Ҳакимовични ҳам текислаб кетдилар, мени жуда яхши ҳимоя қилдилар. Мен кутмаганман. Домладан ўзим пул ҳаражат қилиб қўйганман деб қўрқиб юрганман. Йўқ, у киши менга ёрдам бердилар. Оллоҳ раҳмат қилсин, яхши одам эдилар у киши ҳам.

Мен айтмоқчиман: мана шу кишининг ўғли — Баходир Отабоевич Эшонов. Бу одамга характеристика бериш керак бўлса, жуда юмшоқ кўринадилар, лекин ўзига яраша қаттиққўл. Блестяший, чуқур илми бор. Мен кўп кўрганман — Конституция, ҳокимият ҳақида қонунларга асосланиб жуда чиройли чиқишлар қилганларини.

Отабой ака биринчи навбатда ўғлини ҳақиқий олим қилиб тарбия қилдилар. Мен неча марта айтганман:

— Баходир, кечирасиз, докторлик қилинг, ука. Мана сизга тема, мана сизга мавзу.

У эса:

— Йўқ, йўқ, йўқ, — дерди.

Дангасалик қилдиларми? Йўқ, лекин дангаса йигит эмас. Ўз муаммолари билан шуғулланарди, шекилли.

Лекин мен унинг билими ва интеллектуал салоҳиятини ҳисобга олиб, уни фан доктори сифатида тан оламан. Юқори маданияти билан ҳам докторликка лойиқ.

Баходир ажойиб йигит. Яхши бир оиланинг раҳбари. Мен у киши билан қанча марта суҳбат қилган бўлсам, бирор одам ҳақида ғийбат қилганини эшитмадим. Бирор одам ҳақида ёмон гапирганини ҳам билмайман. У ҳар доим яхши фикр айтади, яхшилик тарафдори. Отабой аканинг бутун яхши сифатлари унга ген орқали ўтган.

Мен илтимос қиламан: Баходирга Оллоҳ соғлиқ берсин. Болалари бахтли-саодатли бўлсин. Юртимизда тинчлик бўлсин. Ўзининг, фарзандларининг, опа-сингилларининг, ака-укаларининг яхши амаллари билан, ўтган аждодлари — Отабой ака ва опаларимизнинг амаллари билан уларнинг руҳларини шод этиб юришсин!

Отабой ака ажойиб инсон эдилар! Менга кўп яхшилик қилганлар! Умримнинг охиригача улар ҳақида сўз кетса, тик тураман!

Баходирга соғлиқ тилаймиз! Омон бўлсин! Оллоҳ паноҳида бўлсин!

Мухиддин Саидаҳмедов:


Ҳозир мен ҳаяжондаман. Нима учун? Сабаби — Отабой акамнинг руҳи Баходирда, Шоирахонда ва болаларида бонг уряпти. Домланинг катта билими, архивини кўтариш мана шу инсонларнинг зиммасига тушяпти. Бунга катта куч, катта ғайрат керак.

Отабой ака ҳақида шунча гапирдик. Барибир бизлар у даражада бўла олмаймиз, ета олмаймиз. У кишининг дунёқараши шунчалик кенг эдики, ёнига ким келмасин, у киши керакли ёрдамини аямасди. Билим, база бор эди. У киши гапини, сўзини чўнтагидан эмас, қалбидан оларди.

Энди навбат Баходирга. Баходир! Сизнинг 70 йиллик таваллудингиз муборак бўлсин! Ҳаёт сизга кулиб боқсин! Номингиз Баходир бўлгани учун бахтиёрлик ҳам сизга юқсин. Катта ҳаётдаги ўрнингиз доимо барқарор бўлсин!

Мана бу киши — Отабой акамнинг ўғли, меросхўри. Лекин Отабой акадаги назарий билимни амалга оширишда бу кишининг хизматини жуда катта баҳолайман. Назария билан амалиётни уйғунлаштириш керак эди. Мана шу киши олим сифатида суд тизимига олиб кирилди ва Олий суд раисини ўринбосари, Конституциявий суд раиси лавозимларгача етди.

Қонун ўз-ўзидан ишламайди. Қонуннинг моҳиятини тушунган ҳолда ишлата билиш керак. Судга ўтгандан кейин назария бир нарса, амалиёт бошқа нарса эканлиги маълум бўлди. Лекин у киши ўз билимини, назариясини амалга ошириб, жонбозлик кўрсатиб, бутун ишни ўрнига қўйди ва ким эканлигини исботлади.

Мана шу ерда назария билан амалиёт уйғунлигини кўрсатди. Бу ҳозирги ёшлар учун ҳам катта дарс. Биз олган билимни давом эттиришимиз керак. Бунинг учун унда куч ва ғайрат бор.

Баходир — яхши ном-а? Шунинг учун унга бахтиёрлик муносиб. Унинг куч-ғайрати катта ҳаётдаги ўрнини узоқ йиллар давом эттиришга етарли.

Оилавий бахт, ижодий муваффақият ва баркамоллик Сизга ёр бўлсин!

 

Ботир Самарходжаев,


Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси 

“Маъмурий-ҳуқуқий фанлар”  кафедраси мудири,

юридик фанлар доктори, профессор

юридик фанлар доктори, профессор

Мавзуга оид бошқа хабарлар