Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги тегишли фармойишларига мувофиқ:
Исмаилов Олимжон Хамитович - судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимига;
Алмамедов Улугбек Алиджанович - беш йил муддатга Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига;
Эргашев Баходир Абдурасулович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Абдураимов Фаррух Сойибжонович - беш йил муддатга Сирдарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Мавзуга оид бошқа хабарлар