Йиғилиш доирасида Агентлик раҳбарияти иштирокида Агентлик ва Жамоатчилик кенгашининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2026 йилнинг I ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалари муҳокама қилинди.
2025 йилда коррупцияга қарши курашиш масалалари икки маротаба бевосита давлат раҳбари иштирокида муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Шу даврда соҳада бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
“Андижон тажрибаси” асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган “йўл харита”лари тасдиқланди.
– Агентлик директори ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳар ҳафта биттадан ҳудудда, жами 208 туман ва шаҳардаги 400 дан ортиқ объектда топшириқлар ижроси ўрганилди, – деди Фозилжон Отахонов.
Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 26 инвестиция лойиҳаси устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунчилик талабларига риоя этиш ҳолатлари юзасидан 559 маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида коррупцияга оид жиноятлар 8,6 фоизга камайди.
2027 йилда бўлиб ўтадиган глобал конференцияни Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жамоатчилик кенгаши “Энг фаол жамоатчилик кенгаши” номинацияси ғолиби бўлди.
Н.Абдураимова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА
Мавзуга оид бошқа хабарлар