Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбек аёлининг яна бир тараннуми

Ўзбек аёлининг яна бир тараннуми


Судьялар олий кенгаши томонидан “Уч машҳур ўзбек аёли” китобининг тақдимоти ўтказилди. 

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тайёрланиб, чоп қилинган мазкур нашрда уч машҳур ўзбек аёли — Ҳадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова ва Ҳалима Муҳитдиноваларнинг ҳаёти ва фаолияти архив материаллари, тарихий далиллар ҳамда замондошлари, шогирдлари хотиралари асосида очиб берилади. Уларнинг мамлакатимиз юриспруденцияси ривожига қўшган улкан ҳиссалари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Дарҳақиқат, умр инсонга бир марта берилади. Уни муносиб яшаб ўтганлар вафотидан сўнг уларнинг иккинчи умри бошланади. Ўзбек ҳуқуқшуносларининг афсоналари бўлган Ҳадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова ва Ҳалима Муҳитдинова ана шундай саодат насиб қилган инсонлардир. Уларнинг ҳаёти ва фаолияти чин маънода ибрат, намуна мактабидир.  

Мазкур китоб ҳуқуқшуносларга, шу соҳада мутахассис тайёрлайдиган барча таълим муассасалари талабаларига, илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930