Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш масалалари

Озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш масалалари


Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ноҳукумат ташкилоти (ХҚИ ХНТ)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман ХҚИ ХНТ Марказий Осиёдаги ваколатхонасининг “Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг якуний босқичи доирасида, ҳар бир мамлакатда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир офлайн ва онлайн шаклда, очилиш қисми ва 5 та сессиядан иборат тарзда олиб борилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Артикова, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят-ижроия тизими қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Аюбаев Мейрам, Қирғизистон Республикаси Омбудсмани Атыр Абдрахматова, Тожикистон Республикаси Президенти Девони Инсон ҳуқуқлари кафолатлари бошқармаси вакили Хокимбек Содиков, БМТ наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал, Халқаро қамоқхоналар ислоҳотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонасининг Минтақавий Дастурий менеджери Жанна Назарова ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижрочи директори вазифасини бажарувчи Ханс Ульрих Им кириш сўзи билан тадбирни очиб беришди. 

Очилиш қисми ва I, II сессияларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов, Институт бўлим бошлиқлари Шахноза Жолдасова ва Жасур Худоберганов иштирок этди.

Минтақавий конференциянинг “Озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича халқаро тажриба” деб номланган I сессиясида БМТ наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг одил судлов сектори эксперти Джами Ли, Тбилиси (Грузия) шаҳар суди судьяси Ека Арешидзе, “Озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини судлар томонидан қўллаш: қонунчилик ва амалиёт” деб номланган II сессиясида Қозоғистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш бўйича департамент раҳбарининг ўринбосари Нурбек Аманжолов, Бишкек (Қирғизистон) шаҳар суди судьяси Ирина Воронцова, Тожикистон Республикаси Олий суди судьяси Матин Бобозода, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Жаҳонгир Жўраев маърузалари тингланди.

Анжуман жараёнида оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов тадбир моҳияти ва аҳамиятига урғу бериб, анжуман 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги “Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш” номли 14-мақсаднинг биринчи вазифаси “Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш” доирасида ўтказилаётганига алоҳида тўхталди.


Жумладан, ушбу мақсад ва вазифанинг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг (47-банди) “Озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш” номли биринчи чора-тадбирлар механизми амалга ошишига, пировардида инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳар жабҳада таъминланишига хизмат қилишини мамнуният билан таъкидлади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930