Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастури истиқболлари

Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастури истиқболлари


Хабар қилинганидек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ёшлар масалалари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов ва Институт бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасова иштирок этди.
Муҳокамаларда Институт директори Фозилжон Отахонов давра суҳбати аҳамияти юзасидан сўз юритиб, қуйидаги таклифларни билдириб ўтди:
биринчи, таълим муассасаларида ўқитиладиган инсон ҳуқуқларига доир таълимда аёллар ва болалар ҳуқуқларига доир алоҳида соатлар ажратилганидек кексалар ҳуқуқлари бўйича ҳам дарс соатлари ажратиш. Бунда кексаларнинг ўзаро инсоний мулоқот, бўш вақтларини самарали ўтказиш, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш каби ҳуқуқларини амалга ошириш, вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида белгиланган уларга ғамхўрлик қилиш борасидаги мажбурияти бажарилиши, сўз эркинлиги ҳуқуқи асосида кекса авлод вакиллари билдирган фикрлари учун ижтимоий тармоқларда салбий муносабат билдирилишидан уларни ҳимоялаш ва кишиларда ижтимоий тармоқларда муносабат билдириш маданиятини шакллантириш масалаларига эътибор қаратиш;


иккинчи, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ташкил этиш бўйича барча таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кўп томонлама меморандум имзолаш, шундай саъй-ҳаракатни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳам амалга ошириш масаласини кўриб чиқиш.
Ф.Отахонов сўзининг якунида ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бу борадаги ишларни олиб боришда ҳамжиҳатликни таъминлашга, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга ўтишга ва ҳамкорликни тизимли йўлга қўйишга хизмат қилишини таъкидлади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930