Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга

МИННАТДОР ОИЛАМИЗ НОМИДАН САМИМИЙ ТАБРИК!

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизга — халқ дардини юрагида ҳис этувчи, инсон қадрини олий қадрият даражасига кўтарган, юртимизнинг келажаги учун тинмай ҳаракат қилувчи раҳбарга — оиламиз номидан чуқур ҳурмат ва самимий муҳаббат ила таваллуд кунингиз билан муборакбод этамиз!

Бугун Янги Ўзбекистонда ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро сиз олиб бораётган ислоҳотларнинг ижобий натижасини ўз ҳаётида ҳис қилмоқда. Инсон шаъни ва қадри, оила мустаҳкамлиги, ёшлар таълим-тарбияси, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва адолатли жамият қуришга қаратилган барча фаолиятларингиз учун сизга миннатдорлик изҳор этамиз.

Сиз ҳар қандай қийин шароитда ҳам халқнинг ичида, одамлар билан елкама-елка турган, уларнинг ғамига ўртоқ ва умидига қанот бўлаётган юксак салоҳиятли ҲАЗРАТИ ИНСОН сифатида қалбимизда ўчмас из қолдирмоқдасиз.

Сизнинг “Оила – жамият таянчи, маънавият бешиги ва авлодлар ўртасидаги узвийлик рамзидир” деган сўзларингиз нафақат ҳуқуқий ислоҳотларда, балки маънавий ҳаётимизда ҳам янги саҳифа очди. Оиламиз аъзолари ҳам бу ўзгаришларни самимий қўллаб-қувватлайди ва фахр билан айтамизки — бизга бундай халқпарвар, мард ва оқил раҳбар насиб этганидан бахтиёрмиз!

Муҳтарам Президент!

Бу муборак кунда Сизга ва яқинларингизга тинчлик, сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, бардавом давлат хизматингизда муваффақиятлар тилаймиз. Яратган доимо Сизга ёр бўлсин! Юртни обод қилишдек муқаддас йўлингизда омад ҳамиша йўлдошингиз бўлсин!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!
Меҳр ва эҳтиром билан –          
Сиздан миннатдор Фозилжон Отахоновлар оиласи.

Мавзуга оид бошқа хабарлар