ЯНГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

ЯНГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси профессори, юридик фанлар доктори, ҳакамлик судьяси Фозилжон Отахонов томонидан ёзилган “Иқтисодий судларда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш” номли ўқув қўллама чоп этилди.

Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг “Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича ўқув курси юзасидан дуал таълим шакли асосидаги касбий қайта тайёрлаш курсининг” Ўқув дастури доирасида тайёрланган ва Одил судлов академияси тингловчиларига мўлжалланган.

Мазкур қўлланмада иқтисодий судларда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”, “Давлат божи тўғрисида”, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида ўн битта параграфни ўз ичига олган иккита бобда батафсил ёритилган ва суд ҳужжатлари (ажримлар, ҳал қилув қарорлари) намуналари келтирилган.

Ўқув қўлланмадан иқтисодий суд ва фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари малакасини оширишда, шунингдек юридик таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари, магистрлари ва талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар