Айни пайтда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида Олий мактаб профессор-ўқитувчиларининг педагогик қобилиятларини кучайтиришга қаратилган халқаро семинар-тренинг ўтказилмоқда.

“Ўқитиш методологияси” мавзусида бўлиб ўтаётган ўқув машғулотида “USAID” халқаро ташкилотининг тажрибали эксперти Катя Дормишева маъруза қилмоқда. Унда Судьялар олий мактаби раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ёш ходимлар иштирок этмоқда

Судьяларни тайёрлаш соҳасида катта тажрибага эга таниқли тренер Катя Дормишева хоним таъкидлаганидек: таълим ва профессионал тренинглар бутун умр давом этадиган жараён ҳисобланади. Акс ҳолда биз замонавий ўзгариб бораётган талабларга жавоб бера олмай қоламиз. Чунки, муҳит жуда ҳам тез тарзда ўзгариб бормоқда. Демак, аввало ўзимиз мана шу билимни олиш ва уни такомиллаштириб бориш, шунинг баробарида ҳамкасбларимиз ва жамиятимиздагиларни билим олишларини қўллаб-қувватлаш учун албатта тўғри келадиган услуб ва метадологиялардан фойдаланишимиз ва маълумотни осонгина етказишни ўрганишимиз лозим бўлади. Албатта, бунда биз анъанавий ўқитиш услубидан замонавий ўқитиш услубига ёрдамчилик, модераторлик, тингловчиларни фикрлашга ўргатадиган интерфаол усулларига ўтишимиз талаб этилади.
![]() | ![]() |
Бугун ўқув машғулотларининг биринчи кунида Катя Дормишева томонидан ўқитиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган презентациялар тақдим этилди.


Семинар-тренинг 2024 йил 17 майга қадар давом этади.
Мавзуга оид бошқа хабарлар