Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ФАОЛИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ФАОЛИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ


КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ФАОЛИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

 

2024 йил 27–29 май кунлари Тошкент шаҳрида  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Конституциявий одил судловни таъминлаш. Конституциявий суд фаолиятининг долзарб масалалари ва устувор йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг  ўтказилди.  


Семинар-тренингда  Конституциявий суд судьялари ва Девони масъул ходимлари, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.


Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Элчи Антти Карттунен кириш сўзи билан очиб бердилар. 


Семинар-тренингда халқаро экспертлар: Молдова Конституциявий судининг собиқ раиси, Венеция комиссиясининг собиқ аъзоси – Александру Тэнасе ва  Молдова Конституциявий судининг собиқ бош котиби, Венеция комиссиясининг собиқ аъзоси – Родика Секриерунинг Конституциявий суднинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ўртасидаги ўрни, конституциявий назоратнинг умумий принциплари, конституциявий шарҳлаш усуллари, Конституциявий суд томонидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби, Конституциявий суднинг қарорлари ва уларнинг оқибатлари ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича маърузалари тингланди. 

Тадбирда шунингдек миллий экспертлар: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Асқар Ғофуров, Конституциявий суд судьялари Жанагул Балкибаева ва Козим Камиловнинг – “Ўзбекистон Республикасида конституциявий назорат принциплари”, “Конституциявий судга мурожаат қилишнинг Ўзбекистон модели” ва “Конституциявий суд қарорларини ижро қилишнинг Ўзбекистон модели” мавзуларида маърузалари тингланди.


Семинар-тренингда юқори савияда таёрланган тақдимотлардан фойдаланилди, иштирокчиларнинг Конституциявий суднинг суд тизимидаги ўрни ва аҳамияти, конституциявий шикоят институти мазмун-моҳияти, конституциявий шикоят институтини ривожлантиришда халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий мамлакатлар конституциявий судларининг амалиёти билан танишиш масалалари бўйича берган кўплаб саволларига тренерлар ўзларининг амалий тажрибаларидан келиб чиқиб батафсил жавоблар беришди.

Иштирокчилар тренинг жараёнига кенг жалб қилинди ва турли сценарийлар бўйича конституциявий суд  қарорларини тузиш ва унинг асослашга қаратилган амалий машғулотлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил қилинди.


Семинар-тренинг якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.



«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930