ЎҚУВ ВА АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМОТИ

ЎҚУВ ВА АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМОТИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси профессор- ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоровнинг умумий таҳрири остида тайёрланган “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар”, шунингдек, “Шахсий ҳуқуқлар: миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар” ҳамда  “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш” номли амалий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Тошкент давлат юридик университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Адвокатлар палатаси, Божхона институти профессор - ўқитувчилари, судьялар, докторант ва мустақил изланувчилар, соҳа фахрийлари ва ОАВ ҳамда бошқа ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Мавзуга оид бошқа хабарлар