Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);

2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.04.00.00 Юридик хизмат]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

1. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2008 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин. 

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритиш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги ахборотларнинг зарур даражада ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини таъминласин. 

3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини оширишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган муддатлари ва тартибига қатъий амал қилинишини таъминласинлар. 

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклансин. 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент ш.,

2007 йил 22 ноябрь,

244-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон
қарорига
 ИЛОВА

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ушбу Низом давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди. 

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

2. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади. 

Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари малакасини ошириш юриспруденция соҳасидаги назорат ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлигининг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. 

II. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт. 

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизматлар ходимларининг улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак. 

Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган икки йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилиши керак. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган ва кейинги уч йил мобайнида аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак. 

(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди: 

олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса; 

ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бор аёллар; 

юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлаётган шахслар. 

Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланади. 

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

5. Ташкилот ушбу Низомнинг 4-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли муддатлар ёки юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин, ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда, тегишли адлия органларига мурожаат қилади. 

Агар ташкилот мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз адлия органларига тақдим этмаса, адлия органи ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллайди.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади. 

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

8. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади. 

9. Аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса — ҳудудий адлия органи раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади. 

10. Аттестация комиссияси раиси: 

аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади; 

аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди; 

аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди; 

аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, у:

аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;

талабгорлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди; 

аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади; 

аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

III. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби

(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

11. Ташкилот юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; 

талабгорнинг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси; 

Олдинги таҳрирга қаранг.

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади). 

(11-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)

меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат; 

иш жойидан тавсифнома; 

малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси. 

Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

13. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

14. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин. 

15. Қуйидагилар аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади: 

зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этганлик ёки ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик; 

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги. 

Аттестациядан ўтишга бошқа асослар бўйича қўйилмасликка йўл қўйилмайди. 

16. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда талабгор ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак. 

IV. Аттестацияни ўтказиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

17. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича ташкилотга аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборилади. 

(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

18. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади. 

Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган ташкилот раҳбарларига билдиришнома юборилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келинмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.

(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

19. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса ваколатли ҳисобланади. 

Талабгор ишлайдиган ташкилотнинг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазаси эшитилади. 

20. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларини талабгорнинг ҳужжатлари билан таништиришдан бошланади. 

21. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади. 

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва талабгорнинг жавоблари (ип ўтказиб тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади. 

Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият, суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади. 

Саволларнинг тахминий рўйхати ва аттестация комиссияларининг иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

22. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб: 

талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;

талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш талабгорнинг иштирокисиз ўтказилади. Аттестация жараёни, шу жумладан аттестация комиссияси аъзолари, аттестациядан ўтказилаётган ходим, ташкилот вакили томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. 

24. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади. 

25. Юридик хизматнинг аттестациядан ўтган ходимига икки кун муддатда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.

(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

26. Юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган ташкилот мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин. 

Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади. 

Ташкилот раҳбари билдиришнома олинган кундан кейин ўн кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда тегишли адлия органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. 

(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

27. Юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси қарорига кўра тугатилиши мумкин.

(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)

Қуйидагилар: 

юридик хизмат ходими томонидан ўз хизмат мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказилишига олиб келган тақдирда; 

Олдинги таҳрирга қаранг.

гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги ҳолати аниқланганлиги юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизмат ходими унга берилган юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиши тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида юридик хизмат ходимига мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин хабар қилинади. 

Юридик хизмат ходимининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида юридик хизмат ходимига уч кун мобайнида хабар қилинади.

(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)

28. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари қарорлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

V. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар дубликатларини қайта расмийлаштириш ва бериш 

29. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади. 

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик хизмат ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади. 

30. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.

31. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик хизмат ходимининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

32. Дубликатни беришда юридик хизмат ходимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.

33. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.

VI. Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш

34. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади. 

(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

35. Малака ошириш муддати икки ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас. 

Юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон) 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак.

(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ташкилотлардаги ҳуқуқий ишлар самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш материалларини, уларни яхшилашга доир тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

36. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

37. Малака ошириш даврида юридик хизматлар ходимларига уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва лавозими сақланади. 

(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

VII. Якуний қоидалар

38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари юридик хизматларнинг ходимлари ҳисобини юритади.

39. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимлари аттестациядан ўтиши ва малака ошириши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантиради ва уни марказлаштирилган тартибда юритади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар. 

Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар. 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади. Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади. 

Иккинчиучинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.

(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

40. Ҳудудий адлия органлари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматлар, уларнинг ходимлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида «юриспруденция» йўналишлари ва мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасаларига мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

41. Марказ йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. 

42. Юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби, маълумотлар базасига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. 

Олдинги таҳрирга қаранг.

43. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни аттестациядан ўтишга ва малакасини оширишга юборган ташкилот маблағлари ҳисобига қопланади.

(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 
 1-ИЛОВА










Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун талабгор 
АНКЕТАСИ

3 х 4 см ўлчамли фотосурат учун жой


1.



2.
 3.


Фамилияси ____________________________________________________
Исми _________________________________________________________
Отасининг исми ________________________________________________

Туғилган санаси (йил, кун ва ой) __________________________________
Паспортнинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи: ________________________________________________
 ______________________________________________________________


 4.


 Яшаш жойи



вилоят _____________________
кўча _______________________
 телефон ____________________

шаҳар (туман) _______________
уй, квартира рақами __________
 факс _______________________


 5.


Маълумоти
Таълим муассасасининг номи
 Мутахассислиги



___________________________
 Тамомлаган йили


 6.


 Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозими

Ташкилот жойлашган жой

ишга кирган вақти

ишдан бўшаган вақти







 7.


 Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозимга тайинлаш

Ташкилот жойлашган жой

тайинланди

озод қилинди










 Тўлдирилган санаси__________




 Шахсий имзо ____________

Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
 2-ИЛОВА



Юридик хизмат ходими аттестациядан ўтганлиги ҳақида
ГУВОҲНОМА


___________ № ____________________


(серияси) 



 Ушбу билан ________________________________________________________

(юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________________________

______________________________да аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади 

(аттестацияни ўтказган адлия органининг номи)


ва у давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматида ишлаши мумкин.


 Гувоҳнома _______________________ гача амал қилади.

(йил, кун ва ой) 



Аттестация комиссияси раиси: ___________ ___________________________


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми) 

М.Ў.



 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда; 2013 й., 50-сон, 650-модда; 2015 й., 23-сон, 302-модда; 2017 й., 18-сон, 323-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон) 

 



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031