Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

ЮРИДИК ФАН ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

ЮРИДИК ФАН  ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ


Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида  “Юридик фан   ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар иштирок этишди.

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Евгений Коленко кириш сўзи билан очиб берди.

Конференцияда “Ўзбекистон Республикасида юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш” мавзусида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Музаффаржон Мамасиддиқов,  

“Ҳуқуқшуносликка оид илмий ишларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, юридик фанлар доктори, профессор Мухаммади Усмонов, “Давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишда прокурор иштироки ва суд амалиётидаги муаммолар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, юридик фанлар номзоди Барно Умарова,

Индивидуал ҳаракатларни криминализация қилиш масалалари” мавзусида Тошкент давлат юридик университети “Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва адвокатура” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Жасур Неъматов, “Жиноят ҳуқуқи соҳасидаги илмий-назарий билимларни амалда қўллашнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси “Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори, доцент Махсуд Қаландаров,  Маъмурий суд ишларини юритишда суд амалиётидаги муаммолар”  мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Дилшод Ахмедов, Жиноят процессида шахсни реабилитация этиш соҳасидаги халқаро стандартлар”  мавзусида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси марказ катта прокурори, юридик фанлар доктори, доцент Ғулом Шодиев, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Қаҳрамон Умидуллаев маъруза қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов музокарага чиқиб, юридик фанлар бўйича илмий  тадқиқотларни “назария-таълим-амалиёт”га йўналтириш кераклиги, диссертация авторефератларини рус, инглиз ва бошқа тилларга юқори савияда таржима қилиш мақсадида махсус таржимонлар тайёрлаш лозимлиги, давлат ва ҳуқуқ тарихи, ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисосликлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурлиги диссертациялар сифатини яхшилаш ва монографияларда баён қилинган ғоялар, илмий таклиф ва тавсияларни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича мониторинг олиб бориш мақсадга мувофиқлигига  эътибор қаратди.  


Конференцияда кўтарилган масалалар юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва анжуман материалларини чоп қилишга келишиб олинди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031