Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Конституция: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари тажрибаси

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Конституция: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари тажрибаси


Жорий йилнинг 5 апрель куни айнан шу мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия, Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда ташкилотчилар ва илмий ҳамжамият вакиллари, миллий, хорижий ва халқаро экспертлар қатнашди.

Очилиш қисмида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат кириш сўзлари билан иштирок этишди.

Қайд этилганидек, мамлакатимиз тарихида ноёб тажриба – Конституциявий қонуннинг умумхалқ муҳокамасидан ўтказиб, уни референдум орқали тасдиқлаш жараёни изчил бораётгани алоҳида таъкидланди. 

Барқарор ривожланиш маркази бошқарув Кенгаши раиси Маърифджан Усманов модераторлик қилган асосий қисмда халқаро ва хорижий экспертлардан Халқаро билимларни ривожлантириш маркази Президенти Чжао Чанвен (Хитой), Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди аппарати раҳбари Утебаева Зере, Россия Федерацияси элчисининг маслаҳатчиси Гусев Валентин, Қирғизистон Парламенти депутати Чингиз Айдарбеков, Вивекананда халқаро фонди тадқиқот маркази катта илмий ходими Правеш Кумар Гупта (Ҳиндистон), Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош эксперти Абен Асель Серикызы, “Бирлашган келажак жамияти маркази” ижрочи директори Халид Таймур Акрам (Покистон), Хитой ижтимоий фанлар академиясининг “Камар ва йўл” тадқиқот маркази директори ўринбосари, “IRVEKA CASS” бўлими бошлиғи Суй Полин ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси илм-фан, маданият, ёшлар сиёсати қўмитаси раиси ўринбосари Маликзод Парвина Иноятулло маъзура қилишди.

Шунингдек, миллий экспертлардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Жаҳонгир Ширинов, Конституциявий комиссия аъзоси, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси Адҳам Шадманов сўзга чиқишди.

Экспертлар эътироф этганидек, ушбу тадбир ШҲТ маконини конституциявий ривожлантиришнинг умумий қонуниятини, аъзо мамлакатларнинг конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда БМТнинг глобал Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳисобга олиш соҳасидаги тажрибасини аниқлашга хизмат қилади.

Анжуманда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов иштиирок этди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930