Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 4,2 миллионга кўпдир. Беш йил олдин мамлакат аҳолиси 33,8 миллион атрофида бўлган.
Ўзбекистонда энг кўп аҳоли Самарқандда (4 360 070 киши) яшайди. Бу вилоят анъанавий равишда демографик жиҳатдан етакчи ҳудуд ҳисобланади.
Кейинги ўринларда Фарғона (4 204 284 киши) ва Қашқадарё вилоятлари (3 697 658 киши) қайд этилган.
Қолган ҳудудларда доимий аҳоли сони қуйидагича:
Андижон вилояти – 3 507 220 киши;
Тошкент шаҳри – 3 164 030 киши;
Наманган вилояти – 3 177 070 киши;
Тошкент вилояти – 3 148 569 киши;
Сурхондарё вилояти – 2 994 070 киши;
Бухоро вилояти – 2 099 069 киши;
Хоразм вилояти – 2 059 078 киши;
Қорақалпоғистон Республикаси – 2 046 890 киши;
Жиззах вилояти – 1 559 883 киши;
Навоий вилояти – 1 108 595 киши;
Сирдарё вилояти – 942 630 кишидан иборат.
Мавзуга оид бошқа хабарлар