Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.


Қ а б у л    д а в о м    э т м о қ д а

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.


Жорий йилнинг 27 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 334 нафар талабгорнинг ҳужжатлари қабул қилинган.


Уларнинг:

181 нафари - жиноят ҳуқуқи,  

78 нафари фуқаролик ҳуқуқи,

53 нафари иқтисодий ҳуқуқ,

22 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналиши  бўйича ҳужжат топширган.


Талабгорларнинг 213 нафари суд тизими, 29 нафари адлия, 22 нафари Ички ишлар, 9 нафари прокуратура органларида, 15 нафари адвокатура тизимида фаолият  кўрсатиб келаётган мутахассслар ҳисобланади.


 Ҳужжат топширганларнинг  46 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 


Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш тавсия этилади.


Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади.


Қабул комиссияси



«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930