Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ф.Отахонов. Юрисконсультлар касбий фаолияти мотивацияси. Тестлар

Ф.Отахонов. Юрисконсультлар касбий фаолияти мотивацияси. Тестлар


32-МАВЗУ. 

ЮРИСКОНСУЛЬТЛАР КАСБИЙ ФАОЛИЯТИ МОТИВАЦИЯСИ

 

ТЕСТЛАР

  1. Мотивация бу ...

 

А.  инсоннинг эҳтиёжларини фаол равишда қондириш қобилиятидир;

Б.   инсонни рағбатлантириш;

В.  инсоннинг эҳтиёжларига зарур бўлган маблағ билан таъминлаш;

Д.  инсонни касбга йўналтириш.

 

2. Қуйидагилардан қайси бири “Маслоунинг эҳтиёжлар пирамидаси”- да назарда тутилмаган?

 

А.  физиологик эҳтиёжлар;

Б.   моддий эҳтиёжлар;

В.  хавфсизлик эҳтиёжлари;

Д.  ҳурмат ва эътирофга бўлган эҳтиёжлар.

 

3. Қуйидаги эҳтиёжлардан қайси бири инсоннинг ўзини намоён этишга бўлган эҳтиёжлари жумласига киради?

 

А.  малака ошириш эҳтиёжлари;

Б.   ижтимоий эҳтиёжлар;

В.  эстетик эҳтиёжлар;

Д.  физиологик эҳтиёжлар.

 

4. Юрисконсульт касбий фаолиятининг хусусиятларига нималар киради?

 

А.  фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солинганлиги ва жуда масъулиятли эканлиги; 

Б.   интеллектуал жозибадорлиги ва меҳнат фаолиятини ностандарт-лилиги; 

В.  бевосита давлат органи ва ташкилоти раҳбарига бўйсуниши; 

Д.  барча вариантлар тўғри.

 

5. Қуйида кўрсатилганлардан қайси бири юрисконсульт касбий фаолиятининг мотивацияси жумласига кирмайди?

 

А.  тўлиқсиз иш ҳафтасида ишлаш; 

Б.   иш учун яратилган шароит;

В.  хизмат пилла поясидан кўтарилиш;

Д.  иш ҳақи ва ижтимоий пакет.

 

 

6. Юрисконсульт касбий фаолиятининг мотивацияси қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган?

 

А.  Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида; 

Б.   Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида; 

В.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон Қарорида.

Д.  Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунида.

 

7. Юридик хизмат ходимлари томонидан ундирилган қайси маблағлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мукофот пулини тўлашда ҳисобга олинади?

 

А.  тўлиқ ёки қисман тан олинган талабномалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган маблағлар;

Б.   нотариусларнинг ижро хатларига асосан ундирилган маблағлар;

В. қарздорлар томонидан мустақил тан олинган маблағлар;

Д.  А ва Б вариантларда кўрсатилган маблағлар.

 

8. «Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги Низом» қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланган?

 

А.  Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни билан; 

Б.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон Қарори билан;

В.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон Қарори билан;

Д.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи билан. 

 

9. «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари» қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланган.

 

А.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон Қарори билан;

Б.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон Қарори билан;

В.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи билан;

Д.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи билан.

 

10. Қуйидагилардан қайси бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида белгиланган?

 

А.  юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган ташкилот мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин. давлат органи ва ташкилоти раҳабарининг буйруғи мавжуд бўлганда;

Б.   давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан уларнинг ҳудудий тузилмаларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган энг кам меъёр ва мезонларга асосан, мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Бунда юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартирилишига йўл қўйилмайди;

В.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишининг мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини таъминласин;

Д.  давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавобгар бўлади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930