Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Рабочее время: 09:00 - 18:00

Сингапур – арбитраж ва медиация маркази

Сингапур – арбитраж ва медиация маркази
  • 16-июл-2020, 10:25
  • Mcshox
  • 953
  • 0


АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда  суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида USAID билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди ўртасида Ўзбекистонда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий мадниятини ошириш соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар Режасига мувофиқ бир гуруҳ мутахассислар 2020 йил 11 – 20 январь кунлари Сингапурда танишув сафарида бўлдилар.

Мазкур сафарнинг мақсади медиаторлар, ҳакамлик судьялари, арбитрлар малакасини Сингапурнинг қонунчилиги, халқаро арбитраж ва медиация марказлари иш тажрибасини ўрганиш орқали оширишдан иборат эди.

Гуруҳ аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Фозилжон Отахонов, Ҳакамлик суди раисининг ўринбосари Рустам Шаймардонов Сингапур халқаро медиация институти (SIMI), Сингапур халқаро медиация маркази (SIMC),  Сингапур халқаро арбитраж маркази (SIAC), Америка арбитраж ассоциациясининг Низоларни ҳал қилиш бўйиича халқаро маркази (SIMC), Сингапур менеджмент университети (SMU), Низоларни ҳал қилиш Сингапур академиясига ташриф буюрдилар ҳамда уларда юқори малакали мутахассислар  Маркус Лим, Чуван Ви Менг,  Кевин Наш, Надя Александер ва бошқалар ўзлари фаолият юритаётган ташкилотлар ҳақида ўзаро мулоқот қилиш орқали тушунчалар бердилар.

Танишув сафари давомида гуруҳ аъзолари Сингапурни Осиё ва жаҳонда халқаро арбитраж ва медиациянинг бош марказларидан бирига айлантирган арбитраж судлари ва медиацияни ривожлантириш бўйича Сингапур қонунчилиги ва амалий тажрибаси, шу жумладан ички арбитраж (ҳакамлик суди) фаолиятини тартибга солувчи Арбитраж қонуни, халқаро арбитраж фаолиятини тартибга солувчи Арбитраж тўғрисидаги қонун, Медиация тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти; Сингапурнинг халқаро арбитраж марказлари ташкилий тузилмаси ва фаолияти, хусусан уларнинг Низоми ва Регламенти, Директорлар кенгашининг вазифалари, ваколати ва функциялари; марказларни бошқариш ва молиялаштириш бўйича ички ҳужжатлари, арбитрларга гонорарлар тўлаш тартиби, моддий-техника базасининг ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича марказлар фаолияти; халқаро арбитраж марказларининг ҳукумат, давлат судлари, адлия органлари билан ўзаро ҳамкорлиги; уларнинг хорижий мамлакатлар тижорат арбитражлари  ва ҳакамлик судлари билан халқаро алоқаларни ўрнатиш бўйича иш тажрибаси; халқаро конференцияларни (семинарлар, давра суҳбатлари) ташкил қилиш ва уларда қатнашиш ҳамда тажриба алмашиш бўйича фаолияти, шунингдек  ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари ҳамда низолларни ҳал қилиш тартиби билан танишдилар.

Бундан ташқари улар Сингапур халқаро медиация марказларининг ташкилий тузилмаси ва фаолияти, хусусан медиаторлар таркиби ва ўтказилган медиация процедуралари бўйича статистик маълумотлар; уларни судлар, Адлия вазирлиги, Сингапур ҳуқуқ академияси, шунингдек Директорлар кенггаши томонидан институционал қўллаб-қувватлаш; медиатив келишувларни мажбурий ижросини судга мурожаат қилиш орқали таъминлаш имконияти; оилавий низоларни мажбурий равишда медиация процедурасидан ўтказиш тажрибаси; медиаторларни аккредитация қилиш ва сертификатлаш тартибини ўргандилар.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди билан Низоларни ҳал қилиш Сингапур академияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.




«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031