Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлиси қарори билан Каландарова Маликахон Пирназаровна беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Маликахон Каландарова фаолиятида назария ва амалиётни уйғун тарзда олиб бораётган тизимнинг фаол ва тажрибали вакиласи. Ўн уч йиллик судьялик тажрибасига эга. Юридик фанлари номзоди, доцент. Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси.
Судьялар олий кенгаши Маликахон Каландаровага Кенгашдаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдиради ҳамда юксак ишонч билан қутлаб, масъулиятли фаолиятида бардавом муваффақиятлар тилайди.
Мавзуга оид бошқа хабарлар