Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг “Иқтисодий ҳуқуқ” йўналиши бўйича магистратура тингловчилари ўқишдан бўш пайти ташкил этиладиган мустақил ишлаш ва маданий-маърифий тадбирлар режасига асосан мактаб профессорлари Ф.Мухитдинова ва Ф.Отахонов бошчилигида 2024 йил 6 июнь куни ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси, ўтган аср 20 йилларидаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган ҳовлида очилган уй музейига ташриф буюрдилар.

Мавзуга оид бошқа хабарлар