Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ислоҳотларнинг муҳим мезони муҳокамалар марказида

Ислоҳотларнинг муҳим мезони муҳокамалар марказида


     Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 27 йиллиги муносабати билан 2022 йил 23 февраль куни “Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

     Анжуман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаш-тирувчиси ҳамкорлигида ташкил этилди.

      Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда қатор давлат ташкилотлари масъул раҳбар ходимлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги комиссия аъзолари, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Россия, Сербия, Венгрия, Туркия, Таиланд, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари Омбудсманлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

     Сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш масаласи мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланганини алоҳида эътироф этишди.

     Қайд этилганидек, жаҳондаги Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритувчи Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан Омбудсман институти “Б” мақомга кўтарилиб, ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб олган.

     Халқаро конференция Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимиздаги барча жабҳаларда бўлгани сингари инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани, айниқса, бу саъй-ҳаракатлар жараёнида ёшларнинг фаол иштироки ортиб бораётгани ҳақида сўз юритиб, “Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбусдман) тўғрисида”ги Қонуннинг хорижий экспертлар билан бу каби муҳокамадан ўтказилишига юқори баҳо берди. Қонунни такомиллаштириш ва илмий асосларини яратиш бўйича асослантирилган таклифлар келтириб, Институт мазкур соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди ва бундай тадбирларни ўтказиб боришни анъана тусига киритиш янада юқори самара беришини мамнуният билан таъкидлади.


     Институтнинг бош илмий ходими, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Шахноза Жолдасова бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва мазкур соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларида ёшларнинг иштироки ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида халқаро экспертлар ва ташкилотларнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.


     Муҳокамларда миллий ва халқаро экспертлар томонидан Омбудсман фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳасини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришга ҳамда уларни муваффақиятли амалга оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

     Мухтасар айтганда, мазкур анжуман ҳар бир инсонни, шу жумладан ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволи мониторингини самарали олиб бориш, Омбудсманнинг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари”ни амалга ошириш тизимини ҳамда соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига ечим топиш, бу борадаги миллий ҳамда хорижий тажрибаларни ўрганиш борасидаги фаолият натижадорлигини янада оширишга хизмат қилади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930