“ИБРАТ МАКТАБИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ТАФСИЛОТЛАРИ

“ИБРАТ МАКТАБИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ТАФСИЛОТЛАРИ

Бугун Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманининг 85-сонли ўрта мактабида 
Ўзбекистон Республикаси суд органлари фахрийси, таниқли олима, юридик фанлар доктори Фарруха Фахриддиновна Мухитдинова билан ушбу мактаб ўқувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. 
Судьялар олий кенгаши томонидан ташкил этилганучрашувда Кенгаш аъзолари, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессор ўқитувчилари, фахрий судьялар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан Фарруха Мухитдинова ўқувчиларга ўз ҳаёт йўлини айтиб берди:


— Мен ҳам шу мактабда ўқиганман. Ўша хотираларимни эслаб айтаманки, бизнинг давримиздаги шароит билан ҳозирги шароит ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Азиз ўқувчилар сизлар ҳозир берилган кенг имкониятдан фойдаланиб қолишларингиз керак. Боиси, бир зумда вақт ўтиб кетиб улғайиб, катта ҳаёт йўлига қадам қўйганингизни билмай қоласиз. Шунинг учун айни пайтда фақат ўқишларингиз, устозларингиз берган вазифаларни вақтида бажаришларингиз керак. Ўзимнинг ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, илмли инсон қаерга бормасин ҳурматибаланд бўлади, қайси даргоҳда ишламасин тезда обрў-эътибор қозонади, фаровон ҳаётда яшайди, ортидан кўплаб инсонларнинг илм олишига туртки бўлади. Мактаб дарсликларидан ташқари бадиий китоб ўқишни ҳам йўлга қўйинг. Ҳар куни ярим соатдан бадиий китоб ўқиб борсангиз бир йилда анча маънавий хазинага эга бўласиз. Бу эса эртага катта лавозимларни эгаллаганингизда қийин вазиятларда ақлли ва тўғри қарор қабул қилишингизга ёрдам беради. 
Тадбирда Фарруха Мухитдинова ҳаёти-фаолиятига бағишланган видеоролик қўйиб берилди. Шундан сўнг, мактаб ўқувчиларининг бир қанча бадиий чиқишлари бўлди.

Учрашув давомида Фарруха Мухитдинова ва Ўзбекистон ҳалқ шоираси Шарифа Салимова мактаб ўқувчиларининг ёшига мос келадиган турли китобларни тарқатишди. Сўнгра, фахрий меҳмонлар мактабда фидойилик билан ишлаб келаётган ўқитувчилар ва аъло баҳоларга ўқиб тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларга мактаб раҳбарияти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширишди. 
Учрашувда Судьялар олий кенгашининг судьялари ва фахрий судьяларнинг иштирок этгани ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб улар ўзларини қизиқтирган саволларни меҳмонлардан ва Фарруха Мухитдиновадан сўрашди. Саволларнинг аксари судьялик касбини эгаллаш учун қандай фанларни ўзлаштириш кераклиги, бу соҳада юқори натижаларга эришиш учун нималарга эътибор бериши кераклиги айтилди. 
Фарруха Мухитдинова саволларга жавоб берар экан, ёшлар нафақат тарих, она тили, ҳуқуқшунослик фанларини чуқур ўзлаштиришлари балки, маънавий жиҳатдан ҳам чуқур салоҳият эгалари бўлиши кераклигини таъкидлади. Бунга ўтмишда ўтган алломаларнинг, одил инсонларнинг ҳаёт йўллариниўрганиш, турли маърифий, тарбиявий китобларни ўқиш билан эришилишини айтиб ўтди. 


Судьялар олий кенгаши томонидан бугунги кундасудьялар учун суд тизимида катта обрў-эътиборга эга бўлган, бутун умр ҳалол ишлаган судьяларнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар чоп этиб борилаётганини мисол тариқасида келтириб ўтди. 
Учрашув якунида Фарруха Мухитдинова ўзи ўқиганмактаб боғида ўқитувчилар ва ўқувчилар билан бирга эсдалик дарахтини экишди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар