Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан ўрганилган айрим муаммоли масалалар ечими бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди

Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан ўрганилган айрим муаммоли масалалар ечими бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди


Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан ўрганилган айрим муаммоли масалалар ечими бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди.

Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўз навбатида, муҳокамалар давомида Сенат Раиси ҳудудлардаги тендерлар билан боғлиқ ҳолатлар, йўл қўйилаётган хатоликларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, Сенат Раиси Т.Нарбаева қуйидагиларни қайд этиб ўтди: "Шаффоф тендер тизими қарор билан белгиланган, тўғрими? Мисол учун, битта объектни ютган қурилиш ташкилоти қурилишини тугатмасдан бошқа объектни ҳам ютиб олади. Ўн бешталаб объектни ютиб олган ташкилотларни биламиз-да. Биринчидан, бу сифатсиз қурилишга олиб келяпти. Иккинчидан, мана шунақанги иш ўринларида ҳам ҳар хил муаммолар келиб чиқяпти. Шунинг учун шаффоф тендер йўналишида ишларни қайта кўриб чиқиш зарурати туғилмадими? Қандай қилиб битта фирма ўн бештадан, йигирматадан объектни ютиб олиши мумкин? Қандай қилиб ишини якунламасдан, топширмасдан, одамларни рози қилмасдан яна бошқа объектни ютиб олавериш мумкин?".

www.senat.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930